Абдулла Орипов сӯзи
Ӯтар бу кӯприкдан жамики жонзот,
Чумолидан тортиб филлар ҳам ӯтар.
Султонлар ӯтади гоҳ шод, гоҳ ношод,
Занжирларин судраб қуллар ҳам ӯтар.
Элчиларга ӯхшаб турфа замондан,
Шалоқ аравалар, "мерс"лар ӯтади.
Рубарӯ келишиб икки томондан,
Бир-бирига тамом терслар утади.
Олифталар утар - ғариб сийрати,
Ботирлар ӯтади - қалбида утлар.
Бешиклар ӯтади - дунё зийнати,
Ӯтади лапанглаб, вазмин тобутлар.
Мутассил бу йулда келади тукнаш,
Нур билан зулумот, улим ва ҳаёт.
Бу куприк оламнинг узига ӯхшаш,
Бир фарқи - соҳиби ихтиёрсиз зот.
Кӯприк остидаги жӯш ӯрган дарё,
Сув эмас - ӯтганлар тахир кӯз ёши.
Ҳар нени кӯтаргай бир узи танҳо,
Бор на таъмирчиси, на бир юкдоши.
Бу кӯприк, бу кӯприк хуласа агар,
Не хислар қоларди сарсон-саргардон.
Гарчи қисматида бор қанча хатар,
Ҳар нечук барига у балогардон...
Ё султон бул,
Ё бир оддий бир деҳкон.
Ҳаммани тенг бирдай,
Олиб кетади.