Maҳмуд Тоир сӯзи
Қушиқлар кӯп дунёда,
Гоҳи тинглаб толгайсан.
Бир қушиқ бор келинчак,
Жон деб қулоқ солгайсан.
Қайнамаган қумгонни,
Совук сувча кадри йӯқ.
Чурт кесишга келганда,
Қайнотадан марди йӯқ.
Қайноталар асрайди,
Оилангиз орини.
Қайтиб келмас кетгани,
Асрай билинг борини.
Бир товуққа сув даркор,
Ҳам дон керак дейдилар.
Дамлаб қӯйган ошга ҳам,
Вой, нон керак дейдилар.
Қайнонанинг қозони,
Ёғсиз қандоқ қайнайди.
Қалампирнинг аччиғин,
Қайноталар чайнайди.
Очиқ қолган қозоннинг,
Қопқоғини ким топар.
Ун булмаса супрада,
Ширмой нонни ким ёпар.