Баҳодир Ҳожиматов cӯзи
Тyғилган юрт меҳри бошқадир,
Марғилонда ӯйларим колди.
Шеърлар кӯпдир - сеҳри бошқадир,
Муҳаммадсиз кӯйларим қолди.
Шеърларингиз дардларим эди,
Сизни дарднинг қай бири еди,
Бу торим ҳам шеърингиз деди,
Ёзилмаган кӯйларим қолди.
Зор - зор йиғлаб турар Андижон,
Етмасмиди Бобуру Чӯлпон,
Тополмайин ахтариб шу он,
Муҳаммадсиз кӯйларим қолди.
Мусибатдан юрак тулдию,
Кӯтилмаган армон булдию,
Тақдирми ё кӯргиликми бу,
Айтилмаган кӯйларим колди.
Дардларингиз қадрига етдим,
Кӯйни ёзиб шеърингиз кутдим,
Ушбу шеърни зор йиғлаб битдим,
Муҳаммадсиз кӯйларим колди.