Кўрмадим ҳеч бир чаманда сен каби раънони ман,
Зулфи тол-тол, сўзлари бол, кўзлари шаҳлони ман.
Кўзларинг ялт этдию қалбимни нурга чулғади,
Офтобда кўрган эдим бунчалар зиёни ман.
Шу қароғлар оташида бор вужудим ёнадур,
Кўзларингдан кутмагандим бунчалар жазони ман.
Кўрмадим ҳеч бир чаманда сен каби раънони ман,
Зулфи тол-тол, сўзлари бол, кўзлари шаҳлони ман.
Ишқ сени девона қилгай деб ачинманг, дўстларим,
Майли кўрсам ушбу йўлда турфа хил савдони ман.
Кўрмадим ҳеч бир чаманда сен каби раънони ман,
Зулфи тол-тол, сўзлари бол, кўзлари шаҳлони ман