Отажонимсиз
Онамдай бошимни силаган
Худодан бахтимни тилаган
Болам деб шамолдек тинмаган
Қалби зиё отажонимсиз...
Суядирсиз худди ўзим деб
Келажагим кўрар кўзим деб
Бут бўл қизим, Қумри қизим деб
Мехридарё отажонимсиз...
Шодлигимсиз, суянган тоғим
Гулларимни асраган боғим
Талпинаман соғинган чоғим
Бағридунё отажонимсиз...
Чекмасин деб зарра озор-ғам,
Аямайсиз мендан жонни хам
Дардларимга бўласиз малхам
Дардга даво отажонимсиз
Суядирсиз худди қўзим деб
Келажагим кўрар кўзим деб
Бут бўл қизим, Қумри қизим деб
Мехридарё отажонимсиз...
__________________