Ўрмонларга қўнар оқшом,гўзалдир олам,
Менда йўқ ором,татимас бир там.
Йўқ сан жоним, йўқ сан дилдор,сўзлари баҳор,
Кўзим интизор, на бир хат бор.
Ўртамизда хафалик бор,
Узур айтиб, сенга юз бор.
Излаб-излаб, йўлинг топсам,
Сўзлаб-сўзлаб дилинг топсам...
Ойлар ўтиб, йиллар ўтиб, боғлар очилиб,
Келгандай бўлиб, шўхликлар қайтиб.
Сочларимга ёғса ҳам қор,севгим бир баҳор,
Куйласа такрор, қўлимдаги тор.
Эслаб-еслаб, соғинамиз,
Олис-олис, илк севгимиз.
Эслаб-Эслаб, соғинамиз,
Олис-олис, ёшлигимиз...