НЕТАЙ
Нетай соғлар ичра хастадир бу жон,
Севгисиз умрга қолди доғ иниб
Тун буйи қалбимни қийнади армон,
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Қайдадир саргардон бизнинг бахт,
Сени севардим-ку, севгилим, жондан.
Баҳорда гуллари тўкилган дарахт,
Яна мени кутсин айт қаҳратонда
Дунёни кенг дердинг - тор экан дунё,
Алдамчи висолга оҳир ишондим.
Сени бир сўзингни эшитгувчи тонг,
Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Азизим, фақат сен ёш тўкма сира,
Мен-ку ширин дарддан насиба олдим.
Ҳамон фахрдаман шу ҳаёт ичра,
Сени ҳаётдан ҳам кўпроқ севолдим.
Хаёлим кайгадир яна шошилди,
Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб.
Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим,
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.
Дунёни кенг дердинг - тор экан дунё,
Алдамчи висолга оҳир ишондим.
Сени бир сўзингни эшитгувчи тонг,
Баҳорларда музлаб, қорларда ёндим.
Хаёлим кайгадир яна шошилди
Дилда ял-ял ёнди қизил гул бўлиб
Тун бўйи уйқуга хиёнат қилдим
Тун бўйи йиғладим сени соғиниб.